Имконияти чекланган шахслар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Дата: 15:46, 06-12-2017.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Имконияти чекланган шахслар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U -18) жаҳон биринчилигида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

World Deaf Futsal Championship 2017 24 ноябрдан 3 декабргача Таиландда бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Индонезия, Таиланд, Қувайт, Россия, Германия ва Швеция терма жамоалари иштирок этишди.

Давлат спорт қўмитасининг маълумотларига кўра, 3 декабр куни Ўзбекистон ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди ҳамда 4:2 ҳисобида Ўзбекистон жамоаси фойдасига якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: