Имомали Раҳмон Ислом Каримов Тожикистондаги тинчлик жараёнига ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтди

Дата: 15:49, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Тожикистондаги тинчлик жараёнига сезиларли ҳисса қўшди. Бу ҳақида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ислом Каримов билан 3 сентябрда Самарқандда бўлиб ўтган видолашиш маросимида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Нутқи бошида И.Раҳмон “дўстона Ўзбекистоннинг биринчи президентининг бевақт кўз юмгани муносабати билан таъзия билдирди”.

“Ўзбекистон ривожининг бутун бир катта даври марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номи билан чамбарчас боғлиқ. Унинг бутун умри ўз ҳалқига беминнат хизматнинг ёрқин мисолидир. У ҳартомонлама ўйланган курсга амал қилган ҳолда мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва миллий келишувни таъминлай олди”, - деди Тожикистон президенти.

“Ўзбек халқининг кейинги чорак асрдаги муваффақиятлари беқиёс. Ислом Абдуғаниевич атоқли давлат арбоби ва сиёсатчи сифатида ўз халқининг ҳаққона ҳурматига сазовор бўлди ва Ўзбекистондан ташқарида ҳам улкан обрў-эътиборга эришди”, - деди у.

“Тожикистонда уни доно шахс ва нафақат минтақа, балки дунёда тинчликни мустаҳкамлашнинг ўзгармас тарафдори сифатида билар эдилар. У ҳар доим халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилар эди. Унинг Тожикистондаги тинчлик жараёнига қўшган сезиларли ҳиссасини ҳар доим ҳис қилар эдик”.

“Ўзбек халқининг бугунги ва бўлажак авлоди Ислом Абдуғаниевич бошлаган буюк ва бунёдкорона ишларнинг муносиб давомчилари бўлади, деб ишонаман. Унинг ёрқин хотираси доим қалбларимизда қолади”, - деб якунлади ўз нутқини Имомали Раҳмон.

Янгилик билан ўртоқлашиш: