Қирғиз куч тизимлари Ўзбекистондан 6,4 тонна қуритилган қалампир олиб кириш фактини аниқладилар

Дата: 12:52, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Иқтисодий жиноятлар билан курашиш давлат хизмати (ИЖКДХ) Ўш ва Боткент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистондан 6,4 тонна қуритилган қалампир олиб кириш фактини аниқланди. Бу ҳақида жума куни ИЖКДХ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Қирғизистон Республикаси божхона ҳудудига юк автомашинасида божхона постларини айланиб ўтган ҳолда умумий оғирлиги 6,4 тонна бўлган қуритилган қалампир олиб кирилгани аниқланди. Бошланғич маълумотларга кўра, ушбу молнинг қиймати 1 млн қирғиз сўмидан ошиқ.

Ушбу факт бўйича ИЖКДХнинг Ўш ва Боткент вилояти тергов бўлими томонидан ҚР ЖК 204 моддаси 3 қисмида кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: