Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарани ёпмоқда

Дата: 15:32, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарани ёпмоқда, деб хабар қилади Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

“Қирғиз Республикасида Иккинчи кўчманчилар ўйинларининг ўтказилиши, шунингдек, МДҲ давлатлари рабарларининг саммити ўтказилиш муносабати билан Қирғизистон Республикаси  давлат чегара хизматининг шахсий таркиби давлат чегарасини кучайтирилган ҳолда қўриқлаш режимига ўтказилди”, – дейилади хабарда.

2016 йил 3 сентябрдан бошлаб қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг ўтиш пунктларида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини ўтказишга вақтинчалик чеклов жорий этилмоқда. Шу билан бирга, ватанига қайтаётган икки давлат фуқаролари давлат чегарасидан чекловларсиз ўтишлари мумкин.

Учинчи мамлакатлар фуқаролари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари қирғиз-ўзбек давлат чегарасидан белгиланган тартибда ўтадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: