“Ishonch” суғурта компаниясида 18,5 мингдан зиёд ўзбек автомобилчилари суғурта қилинди

Дата: 10:57, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 5 ойида “Ishonch” банклараро суғурта компанияси 18,56 минг суғурта полисларини сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, улар бўйича тушлган суғурта мукофотлари 755,2 млн сўмни ташкил қилди. Маблағларнинг асосий улуши – 69% жисмоний шахслардан олинди.

Ҳисобот даврида транспорт эгаларининг фуқаролик мажбуриятини суғурталаш бўйича компания томонидан 487,3 млн сўм тўловлар амалга оширилди.

Алоҳида тоифага кирувчи 209 шахсга “IShONCh” СК томонидан 4,5 млн сўмлик чегирмалар берилди. (Ушбу тоифа Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик мажбуриятини суғурталаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича чоралари ҳақида”ги қарорига мувофиқ белгиланди).

Ҳозирги пайтда “IShONCh” БСК умумий суғурталаш соҳасидаги 17 синфлар бўйича кўнгилли ва мажбурий суғурталаш хизматлари кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: