Ислом Каримов Нурсултон Назарбоевга истиқболни биргаликда белгилашни таклиф қилди

Дата: 15:18, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга рамзий маънода “соатларни тўғирлаб олиш” ва бўлажак истиқболни биргаликда белгилашни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚР президенти матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ушбу шароитларда (замонавий дунёдаги тезкор ўзгараётган вазиятларда - ЎзТАГ) ҳар бир мамлакат ўзига таянч қидиради, ўз режаларини аниқлаштиради ва ўзининг яқин қўшниларига суянади. Бз учун Қозоғистон – энг яқин мамлакат, қийин синовлар ва қувончли кунларда биз билан ҳамиша бирга бўлган қондош халқ. Биз ҳар доим бир биримизга ёрдам берганмиз. Фаровонлик йўлида ишонч билан ҳаракатланаётган қозоқ халқига катта ҳурматимни изҳор қилмоқчи эдим. Биз рамзий маънода “соатларни тўғирлаб олиш” ва бўлажак истиқболни биргаликда белгилаш учун тез-тез учрашиб туришимиз керак”, – деб иқтибос келтиради И.Каримовдан сешанба куни Оқўрда сайти.

Ўз навбатида, Н.Назарбоев Қозоғистон Ўзбекистон билан ички ва ташқи хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини таъкидлади.

“Қўшни бўлган ҳолда мустақиллик шароитларида ўз муносабатларимизни тегишли шаклда қурдик. Қозоғистон Ўзбекистонни барча ишларида қўллаб-қувватлайди. Биз икки мамлакат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, савдони кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ички ва ташқи хавфсизлик ва бошқа барча йўналишлар бўйича, ривожлантириш ниятида. Ҳозир мамлакатларимизда ушбу музокараларни синчиклаб кузатишмоқда, чунки ҳудуднинг барқарорлиги ва ривожланиши Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг позицияси ва ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ”, – деди Н.Назарбоев.

Тор доирадаги музокараларда икки мамлакат раҳбарлари Н.Назарбоевнинг 2013 йил июнида Ўзбекистонга қилган ташрифи доирасида эришилган шартномаларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, савдо-иқтисодий, сув-энергетик, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устивор масалалари кўриб чиқилди. Томонлар ҳудудий ҳавфсизликнинг ҳал қилувчи жиҳатларини ҳам кўриб чиқдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: