Истамбул прокуратураси Reina тунги клубига хужум қилган шахс учун 40 бир умрлик жазо муддати сўради

Дата: 18:23, 11-05-2017.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Истамбул прокуратураси янги йил оқшоми Reina тунги клубига хужум қилган Абдулқодир Машариповга 40 маротаба умрбод қамоқ жазоси ёки 2397 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Turkish Minute хабарига кўра, Машарипов конституцион тузумни йўқ қилишга уриниш, террорчилик ҳаракатини содир этиш, кўплаб одамларни ўлдириш ҳамда қуролни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.

Айблов хулосасида 57 нафар гумонланувчи шахслар саналган, шулардан 51 нафари ҳибсда сақланмоқда.

Хабар қилинишича, Машариповнинг хотини Зарина Нуруллаева ҳам гумонланувчилар орасида бўлиб, унга нисбатан 40 умрбод қамоқ жазоси чоралари ҳамда одам ўлдириш айби бўйича 2003 йил қамоқ жазоси берилиши сўралмоқда.

Эслатиб ўтамизки, янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубида номаълум киши томонидан қуролдан ўт очилган, натижада 39 киши ҳалок бўлган ва 69 одам жароҳатланган эди. Сўроқ пайтида Машарипов аввал аввалида Истанбулнинг Тақсим майдонида терактини амалга ошириш режалаштирганини тан олган. Лекин ушбу майдонда полициячилар кўп бўлганлиги ва хавфсизлик чоралар кучайтирилганлиги сабабли Reina тунги клубига хужум қилишга қарор қилади. Бунинг оқибатида 40 киши отиб ташланган ва 70 одам яраланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: