JICA Ўзбекистонга Тўрақўрғон ИЭС қуриш учун кредит берди

Дата: 17:15, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Япон Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонга Тўрақўрғон ИЭС қуриш учун 71,8 млрд япон йенаси ($704 млн) миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредит берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Крудит Фарғона водийсидаги Тўрақўрғон ИЭС қуришга йўналтирилади. Ушбу янги электростанциянинг пайдо бўлиши йилига 6,8 млрд кВт/ч электроэнергия ишлаб чиқаришга имкон беради. Бу эса Фарғона водийсида электроэнергияга ўсиб келаётган талабни қондиришга, шу жумладан, текстиль, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларини амалга оширишга, шунингдек, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдамлашади”, – деб таъкидлашди JICAнинг Ўзбекистондаги идораси матбуот хизматида.

Қурилишда электр қувватини юқоритехнологик газбуғ ва газ турбина ускуналари ёрдамида ишлаб чиқариш имконини берувчи замонавий технологиялар қўлланади. Бу эса, станция фойдали ҳаракат коээфицентини 60% даражаси етказишни таъминлаб, ёқилғи сарфини 2 бараварга камайтиради.

$1 = 115,58 иена

Янгилик билан ўртоқлашиш: