Каримов Эрдўған ва Туркия халқига Истамбул аэропортидаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 13:44, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Куни кеча, 29 июнда Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Истанбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади.

“Давлатимиз раҳбари Туркия президентига ва қардош турк халқига самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ сайтидаги хабарда.

Олдинроқ, Қирғизистон ТИВ маълумотларига кўра, Истамбул аэропортидаги жабрланган эркакларнинг иккитаси Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлишгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамизки, 28 июнда Истамбул аэропортида икки портлаш содир бўлган эди. Турк манбаларининг маълумотларига кўра, портлашларни ҳудкуш террорчилар содир қилганлар. Натижада 36 киши ҳаётдан кўз юмди, 140 ортиқ киши жабрланди. Сўнгги маълумотларга кўра, Истамбул аэропортига хужумда уч ҳудкуш террорчи қатнашган. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, улардан бири ўзини аэропорт биноси ёнида, қолган иккитаси халқаро терминал ёнида портлатиб юборган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: