Каримов фонди Тошкентда “Сўзананинг туғилиши” кўргазмасини очди

Дата: 17:25, 26-10-2018.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкент суратлар уйида “Сўзананинг туғилиши” кўргазмаси очилди. Тадбир Каримов фондининг Ўзбекистоннинг санъат ва маданиятини тарғиб қилиш соҳасидаги навбатдаги лойиҳасидир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фонддан маълум қилишларича, кўргазма анъанавий тошкент каштачилик мактаби классик технологияларини қайта тиклаш ва сақлаб қолишга бағишланган бўлиб, таниқли каштадўз Мадина Қосимбоева ижоди намуналари билан тақдим этилган.

“Сўзананинг туғилиши” кўргазмаси Каримов фондининг учинчи кўргазма лойиҳаси бўлиб, 16 ноябрга қадар давом этади.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: