Халқаро кучларни Афғонистондан тезкор олиб чиқиб кетиш мақсадга мувофиқ эмас – Комилов

Дата: 13:17, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Хавфсизликка кўмак халқаро кучларини Афғонистондан тезкор олиб чиқиб кетиш мақсадга мувофиқ эмас, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг БМТ Бош ассамблеясининг 69-сессияси умумсиёсий муҳокамаларидаги чиқишига асосланган ҳолда.

“Марказий Осиё ва ушбу ҳудуд барқарорлиги ва хавфсизлигининг жиддий хавфларидан бири бу Афғонистондаги кескинлашиб бораётган вазиятдир. Ушбу вазиятда Хавфсизликка кўмак халқаро кучларини Афғонистондан тезкор олиб чиқиб кетиш мақсадга мувофиқ эмас ва айни пайтда ушбу мамлакатдаги ишларни янада мураккаблаштириши мумкин”, – деб таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

А.Комиловннинг сўзларига кўра, бугун афғон муаммосининг ҳал бўлишидан манфаатдор барча кучлар Афғонистонда тинчликка эришишнинг ҳарбий йўли йўқ деган бир фикрга келганликларини ишонч билан айтиш мумкин. “Жорий йилдаги Афғонистон президенти сайловлари афғон ҳалқи қон тўкиш ва зулм, кўп йиллик қашшоқликдан чарчаганлиги ва фақат тинчлик ҳамда барқарорлик исташи, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлишни истиётганлигини кўрсатди”,- деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: