Хизматлар Ўзбекистон ЯИМнинг 52,7% ташкил қилди

Дата: 13:43, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича хизматларнинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши 52,7% ташкил қилди (2013 йилнинг биринчи ярмида - 52,4%). Жами, январ-июн ойларида 5,9 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, 2014 йил бошидан бери савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2,8 минг янги лойиҳа, маиший хизмат соҳасида эса 1,6 минг лойиҳа амалга оширилган. Ушбу соҳалардаги хизматлар ҳажмлари навбати билан 15,5% ва 19,2% ўсган.

Фақат “Микрокредитбанк” ўзбек банки томонидан биринчи ярим йилликда хизматлар соҳаси ва сервис инфраструктурасини ривожлантиришга 15 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу 2012-2016 йилларда Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: