“Храброво” аэропортида Ўзбекистондан 15 кг қуртни олиб киришга чек қўйилди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Калининграднинг “Храброво” аэропортида Ўзбекистондан 15 кг қуртни олиб киришга чек қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россельхознадзорнинг Калининград вилояти бўйича бўлими матбуот хизматига асосланган ҳолд.
“Россельхознадзорнинг Калининград вилояти бўйича бўлими “Храброво” аэропорти ходимлари томонидан Ўзбекистонлик жисмоний шахс томонидан 15 кг қуртни қўлдаги буюмлар орасида олиб киришга чек қўйилди”, - дейилади бугун тарқатилган хабарда.
Маълум қилинишича, келиб чиқиши ва сифати маълум бўлмаган маҳсулотнинг зарур ветеринар хужжатлари бўлмаган.
“Олиб кирилган маҳсулот ёқиш йўли билан йўқ қилинди”, - деб хулоса қилинади хабарда.