Корея ўзбекистонликларни ишга олиш бўйича квотани кўпайтириши мумкин

Дата: 18:02, 24-06-2015.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Корея ўзбекистонликларни ишга олиш бўйича квотани кўпайтириши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида Корея Ҳисоб палатаси комиссари Чин Енг Гон бошлиқ корейс делегацияси билан бўлган учрашувда муҳокама қилинди.

Чин Енг Гоннинг сўзларига кўра, бугун Корея Республикаси ўз корхоналарига фақат 16 мамлакатдан ишчилар олади. Айниқса, Ўзбекистон билан ушбу йўналишдаги ҳамкорликка устивор эътибор берилади.

Бунинг сабабларидан бири икки мамлакат халқларини нафақат стратегик ҳамкорлик, балки тарихий ва маданий алоқалар ҳам боғлаб туради.

Корей делегацияси вакили Ўзбекистонлик ишчиларга Кореяда талаб яхшилигини ҳам таъкидлади. Бу ҳол мамлакатдаги таълим тизими иккинчи босқични тугаллаш баробарида ишчи мутахассилигини бериши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамизки, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик вазирлиги ўртасида ўзаро тушинишга доир меморандум имзоланган эди.

Меморандум тузилганидан бери Ўзбекистондан Кореяга меҳнат фаолияти учун 22,5 мингдан ошиқ киши йўлланган. Ҳозирда ушбу мамлакатда квота асосида 15,1 мингдан ошиқ ўзбекистонлик ишламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: