Кореядаги “K-POP World Festival 2014” халқаро конкурсида Ўзбекистон шарафини Лолита Вагапова ҳимоя қилади

Дата: 11:11, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Ёш хонанда Лолита Вагапова Корейс қўшиқлари конкурсининг Гран-при соҳибаси бўлди. Эндиликда у Ўзбекистонни октябр ойида Жанубий Кореяда ўтказиладиган “K-POP World Festival 2014” халқаро конкурсида тақдим қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Финалда қатнашишга даъвогар хонандалар танловининг учинчи босқичида 60 зиёд киши иштирок этди. Улар орасидан энг яхши 10 хонандалар танлаб олинди. Танланганлар орасида ғолибадан ташқари Марина Ким, Гўзал Махмудова, Алина Давлятова, Александра Ким, Аксунгул Кутлымуратова ва Никита Ким кабилар бор эди.

Бундан ташқари, ғолибликка даъвогарлар орасида опа-сингил Комила ва Комола Расулмухамедовалар ва “B-Boy Unit” ва “D-Voices” гуруҳлари ҳам бор эди. Ҳакамларнинг қарори билан Лолита Вагапова ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Тошкент корейс қўшиқлари танловига учинчи бор мезбонлик қилди. Унда K-POP экстрада йўналиши ишқибозлари куч синашдилар.

Ўтган йили эса Ўзбекистон вакили бўлган беш кишидан иборат “Алладин” гуруҳи “K-POP World Festival 2013” халқаро корейс қўшиқлари конкурсининг ғолиби бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: