Кореяликлар Ўзбекистонга музлатгичлар яратишга $3,5 млн ажратдилар

Дата: 19:57, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун ўта замонавий сақлаш камераларини қуришга $3,5 млнлик беғараз грант ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Совутиш камералари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қурилади. Уларнинг сиғими 1 минг тоннадан ошади.

“Мукаммал паст ҳароратли камералар Қишлоқ ва сув хўжалигининг Agroinnovatsiya корхонаси ҳудудида қурилади ва Тошкент вилоятининг тадбиркор, фермерларига хизматлар кўрсатади”, - деб таъкидлашди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида.

Бундан ташқари, грантларнинг бир қисми Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилади. Мазкур ишлар доирасида ўзбекистонлик мутахассисларга маҳсулотларни сақлаш соҳасидаги замонавий ускуналардан фойдаланишдаги илғор тажриба ўргатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: