“Локомотив” клуби Ўзбекистон Кубоги эгаси бўлди

Дата: 12:50, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Олмалиқда (Тошкент вилояти) футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал ўйини бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Финалда икки пойтахт жамоалари – “Локомотив” ва “Бунёдкор” клублари учрашдилар. Ўйиннинг асосий вақтида майдондаги ҳисоб очилмади. Қўшимча таймнинг 106 минутида “темирйўлчилар” тезкор ҳужум уюштирдилар ва натижада Жасур Ҳасанов ўйиндаги ягона голни киритди. Ушбу ғалаба “Локомотив”га 2015 йилги Осиё чемпионлари лигасида қатнашиш ҳуқуқини беради”, – деб таъкидлашди Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: