“Максам-Чирчик” 2013 йилги соф фойдани тақсимлади

Дата: 18:17, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – “Максам-Чирчиқ” очиқ акционерлик жамияти 2013 йил якунлари бўйича олинган 13,994 млрд сўмлик фойдани тақсимлади, деб хабар беради UzDaily.uz нашри.

Акционерлар қарорига мувофиқ, компания ўтган йилги соф фойданинг 121,1 млн сўмини заҳира жамғармасини шакллантиришга ва 139,941 млн сўмини модернизация ва янги технологиялар жамғармасига йўналтиради.
Компания маълумотларига кўра, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси жамғармасига 139,941 млн сўм йўналтирилган. Қолган 13,453 млрд сўм маблағ инвестиция лойиҳасини амалга оширишга сарфланади. 139,941 млн сўм пул Кузатув кенгаши, ревизия комиссияси ва бошқарувчиларни тақдирлашга сарфланади.
Эслатиб ўтамизки, “Максам-Чирчиқ” ОАЖ 1940 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, аммиак, аммиак селитраси ва карбамид ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2007 йилда испаниянинг MAXAM Corp. S.A.U. компанияси корхонанинг қиймати $22 млнлик 49% акцияларини беш йил ичида $55 млнлик инвестиция ва корхонани модернизацию мажбуриятлари билан биргаликда сотиб олди. Компаниянинг низом жамғармаси 24,996 млрд сўмга тенг.
Бундан ташқари, “Максам-Чирчиқ” ОАЖ – Ўзбекистон кимё саноатининг етакчи корхорналаридан бири. У нафақат мамлакат ички эҳтиёжларини таъминлабгина қолмасдан, ўз маҳсулотларини МДҲ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Лотин Америкаси ва Австралияга эспорт қилади. Корхона 30 зиёд кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: