Март охирида Тошкентда агросоаноат ва озиқ-овқат кўргазмалари бўлиб ўтади

Дата: 17:22, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 29-31 мартда Тошкентда AgroWorld Uzbekistan ва WorldFood агросоаноат ва озиқ-овқат кўргазмалари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазма очилишига икки ҳафта қолганида 25 мамлакатдан 200 ортиқ компаниялар “Ўзэкспормарказ” МКМда бўладиган тадбирда қатнашиш истагини билдирдилар. Тадбир ITE-Uzbekistan ширкати томонидан ташкил қилинмоқда.

Кўргазмалардан кўзланган асосий мақсад – озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, уларни қайта ишлаш соҳасидаги, янги технологиялар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва экспорт қилиш соҳасидаги янгиликларни намойиш қилиш, шунингдек, тармоқ корхоналари орасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Кўргазмаларнинг www.worldfood.uz ва www.agroworld.uz сайтларида ташриф буюрувчилар онлайн рўйхатдан ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: