Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия иккитомонлама муносабатларни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга деб ҳисоблайди

Дата: 18:31, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини табрикладилар. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Туркия Республикаси ва қардош Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ва қардош Ўзбекистон халқини шахсан ўз номимдан ва Туркия халқи номидан самимий табриклайман ва эзгу истакларимни йўллайман”, - дейилади Эрдўғоннинг қутловида.

Турк Республикаси раҳбари 2016 йил 18 ноябрда Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар чоғида ўзаро муносабатларни кенгайтириш борасида ҳамкорликда ишлаш тўғрисида эришилган келишувлар амалга оширилишига ишонч билдирган, Туркия мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлидаги ҳамкорликни ўзаро ишончли асосда иккитомонлама, минтақавий ва халқаро миқёсда ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев қутловида “1992 йилнинг март ойида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан сўнг қисқа вақтда, яъни ўша йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида Туркия Республикаси элчихонаси очилган”ини алоҳида таъкидлаган.

“Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг шу йил 26 февраль-2 март кунлари Туркияга ташрифи ўзаро келишувларимизнинг мантиқий давоми бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, менинг вакилим билан учрашганингиз ва алоҳида ҳурмат кўрсатганингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман”, - деб таъкидлади ўзбек давлатининг етакчиси.

Шу билан бирга, деб қайд этди Мирзиёев, Ўзбекистон билан Туркия сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, ҳарбий-техник, сайёҳлик, логистика ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган ва бир-бирини тўлдирадиган улкан салоҳиятга эга. Шу нуқтаи назардан ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Президенти томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кенг кўламли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: