Мирзиёев Жиззахга етиб келди

Дата: 15:32, 06-11-2017.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларида қатнашиш учун Жиззахга етиб келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

“Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилган. Шароф Рашидов номи билан аталувчи майдон ва музейда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Кўча ва хиёбонлар байрамона безатилган”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: