Мьянмадаги Осиё ўйинлари ўзбек курашчиларига 5 соврин олиб келди
Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Эркин ва грек-рим ҳамда аёллар кураши бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари 2015 йилги Осиё чемпионатида иштирок этдилар. Мусобақалар Мьянмада бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Спорт курашлари ассоциациясидан хабар қилишларича, жамоа қўлга киритган 5 соврин орасида 1 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медаллар бор.
Жавоҳир Мираҳмедов 50 кггача вазн тоифасида грек-рим кураши бўйича Осиё чемпиони бўлди.
Ушбу спорт турида Арам Варданян (66 кггача) кумуш ва Зайниддин Қамариддинов (60 кггача) бронза медали соҳиби бўлишди.
Қизлар ўртасида “кумуш” Холбозор Норбоева (63 кггача) томонидан олинди.
Яна бир ўзбекистонлик Хожиакбар Ўткиров эркин курашда 50 кггача вазн тоифасида бронза медали соҳибига айланди.