Наманганда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган завод қурилади

Дата: 16:18, 09-04-2019.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ - 2020 йилга келиб, Наманган шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган завод қурилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Наманган вилояти Поп туманида қурилиш саноатида кенг қўлланиладиган серополимер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган", - дея таъкидланади Ўзбекистоннинг Россия элчихонаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, лойиҳа Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан "Губкин муҳандислик-технология маркази" МЧЖ билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда. Ўзбек томонининг “Поп дизайн қурилиш" МЧЖ шериклик қилади.

"Фабрикани қуриш ва ишга туширишга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 2 миллион доллардан ошади. Бу ерда 150 янги иш ўрни яратилади. Таъкидланишича, корхона 2020 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган” дея қайд этилади хабарда.

Қўшма лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон вакиллари Оренбург (Россия) шаҳрига 2019 йил бошида ташриф буюрдилар.

"Бугунги кунда тегишли қўшма корхона банк ҳисобларини очиш билан аллақачон қайд этилган, Россия томонидан зарур ускуналар етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган", деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: ddm-stroy.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: