Навоий Халқаро аэропортида 3G/4G ва Qcell технологиялари бўйича янги базавий станциялар ўрнатилди

Дата: 14:37, 25-02-2019.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Навоий Халқаро аэропортида 3G/4G ва Qcell (Lamp Site) технологиялари бўйича янги базавий станциялар ўрнатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, “Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиали томонидан “Навоий” Халқаро аэропортида 3G/4G технологиясидан фойдаланган ҳолда базавий станцияларни ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланди.

“(…) Халқаро аэропортнинг терминали ҳудудида Qcell (Lamp Site)

технологияси бўйича қўшимча махсус қурилмалар ўрнатилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (Қўнғирот тумани, Равшан ҳудудида) ва Тошкент вилоятида ҳам (Ўртачирчиқ тумани, Қорасув шаҳарчаси) базавий станциялар ўрнатилди.

“Антенна-мачта иншоотлари ва замонавий янги қурилмаларнинг ишга туширилиши билан ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш зонаси яхшиланади ҳамда барча стандартларга мувофиқлаштирилади”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: