Ноябрда Тошкентда Ўзбекистоннинг кузги энг йирик агрокўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 16:15, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – 23-25 ноябрда Тошкентда “UzAgroExpo-2016 – Қишлоқ хўжалиги” ва “UzProdExpo-2016 – Озиқ овқат саноати” кўргазмалари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

IEG Uzbekistan ташкилотчи ширкатидан маълум қилишларича, “UzAgroExpo” Ўзбекистоннинг кузги мавсумдаги энг йирик тармоқ тадбиридир. Унда замонавий қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, технологиялар ва ўсимликшунослик, чорвадорлик, ветеринария учун материаллар ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган корхона ва ташкилотлари иштирок этадилар.

“UzProdExpo” кўргазмасининг долзарблиги озиқ овқат ва қайта ишлаш саноатининг тезкор ривожи билан боғлиқ.

Тадбирдан кўзланган асосий вазифа – маҳсулот ва ускуналар ишлаб чиқарувчилар ўртасида самарали алоқани йўлга қўйиш бўйича майдонча яратишдан иборат.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ҳокимияти, республика Фермерлар кенгаши, “Ўзбекозиковкатхолдинг” холдинг компаниялари тадбирларга расман кўмак кўрсатмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: