Обама Памела Спратлен номзодини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тавсия қилди

Дата: 12:33, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – АҚШ президенти Барак Обама Памела Спратлен номзодини Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқлаш учун сенатга тақдим қилди, деб хабар беради UzDaily.uz.

Ҳозирда Памела Спратлен АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги элчиси бўлиб ишламоқда. У бу вазифага 2011 йилда тайинланган.

Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасида Жорж Крол ўрнига келиши кутилмоқда. 2014 йилнинг май ойида АҚШ президенти Барак Обама Жорж Крол номзодини сенатда АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимига тасдиқлаш учун тақдим қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: