“Одноклассники” халқаро пул ўтказиш тизимини ишга туширди

Дата: 17:41, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июля. ЎзТАГ – “Одноклассники” (ОК) ижтимоий тармоғи ВТБ24 банки билан биргаликда Master Card тўлов тизими кўмагида халқаро пул ўтказиш тизимини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тармоқ матбуот хизмати маълумотига кўра, 20 июлдан бошлаб ОҚнинг россиялик фойдаланувчилари 16 мамлакатдаги дўстлари ва қариндошларининг карталарига пул ўтказишлари мумкин. Булар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Германия, Грузия, Исроил, Италия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Молдова, Руминия, Ўзбекистон, Франция, Чехия ва Эстония бор.

Пул ўтказишлари фақат россия рублларида амалга оширилади. Бошқа валютадаги картага ўтказилганида сумма эмитент-банк курс бўйича конвертация қилинади.

Хизмат тармоқнинг веб-версияси, iOS ва Android учун мобил иловаларида тақдим этилган.

Транзакцияларнинг минимал суммаси 500 рублга, максимал миқдори 75 минг рублга тенг. Ўтказмани фақат Master Card ва Maestro карталарига олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, “Одноклассники”да пул ўтказмалари 2016 йилнинг февралида йўлга қўйилган эди. Тармоқ маълумотларига кўра, ҳозирда ўтказмаларнинг 50% мобил қурилмалардан, 50% веб-версия орқали амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: