Октябр бошида Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при бўлиб ўтади

Дата: 16:04, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Октябр бошида Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“1-3 октябр кунлари пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида мамлакатимиз тарихида учинчи марта ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при сериясидаги турнир бўлиб ўтади”, - дейилади Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази сайтидаги маълумотда.

Эслатиб ўтамизки, Гран-при сериясидаги турнир дунёнинг 10 мамлакатида ўтказиб келинади. Тошкент ушбу ҳуқуқни 2016 йилга қадар 4 йилга олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: