Октябрда Тошкент фосфоритларни қайта ишлашнинг ресурстежовчи технологиялари бўйича халқаро конференцияни қабул қилади

Дата: 17:27, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – 10 октябрда Тошкент фосфоритларни қайта ишлашнинг ресурстежовчи технологиялари бўйича халқаро конференцияни қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бу “Марказий Қизилқумларнинг фосфоритларни фосфорли ўғитлар ва фосфорли тузларга қайта ишлашнинг ресурстежовчи технологиялари бўйича биринчи халқаро конференция”дир. “Ўзкимёсаноат”дан ташқари форум “Аммофос-Максам” АЖ томонидан ташкил этилган.

Конференциядан кўзланган мақсад – фосфоритларни чуқур қайта ишлашдаги ютуқлар ва ривожланиш истиқболларини кўриб чиқишдан иборат.

“Конференция олимлар, мутахассислар ва фосфор саноати корхоналари вакилларининг конструктив мулоқоти учун шароит яратувчи майдонча бўлади”, – деб таъкидланади хабарда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: