Олмаота шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик бир киши ҳалок бўлди, иккинчиси эса касалхонага ётқизилди

Дата: 17:16, 13-06-2019.

Тошкент. 13 июнь. ЎзТАГ – Олмаота шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик бир киши ҳалок бўлди, иккинчиси эса касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Бош консуллигининг Олмаота шаҳридаги маълумотига кўра, 2019 йил 11 июнь куни соат 17.50 да Оқтўбе вилоятида Қорабутак-Оқтобе автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлган, натижада Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Дониёр Қўшшаев (15.09.2002 й.т.) ҳалок бўлган", - дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, яна бир ўзбекистонлик Дониёр Тоҳирович Нишонов (22.02.1986 й. т.) жароҳат олган ва Оқтўбе вилояти Айтекобий туманидаги "Комсомол" қишлоғидаги туман марказий касалхонасига ётқизилган. Унинг соғлиғи ўртача барқарор.

Бош консуллик марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади ва вазият тўлиқ назоратга олинди.

Сурат манбаи: otyrar.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: