Олмотада Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Дата: 15:17, 27-02-2018.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 18-23 февралда Олмота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишлари давом эттирилди”, - дейилади хабарда.

Учрашув дўстона муҳитда ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.

Сурат манбаи: https://commons.wikimedia.org/wiki/File:Map_of_Central_Asia(pt).png

Янгилик билан ўртоқлашиш: