Қорақалпоғистон туроператори хорижий йўлтанламас автомобилларни фақат республика ҳудудида эксплуатация қилиш учун сотиб олади

Дата: 16:40, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, экстремал сайёҳлик турларни ташкиллаштирадиган туроператорларга айрим имтиёзлар берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туризм операторларига истисно тариқасида олиб кирилаётган транспорт воситаларига двигатели ҳажми 2,4 л. дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга автотранспорт воситалари 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бож тўловларини тўлашга рухсат этилди.

Ушбу автотранспортларга алоҳида давлат рақами серияси тақдим этилади ҳамда ушбу транспортлар фақат Қорақалпоғистон ҳудудида ҳаракатлана олади.

Ушбу имтиёз натижасида қорақалпоғистонлик туроператорлар Устюрт, Орол денгизи ҳудуди ва бошқа экстремал саёҳат жойларида ишончли юра оладиган йўл танламас автотранспортларни (“Jeep”, “Toyota” ва ҳоказо) харид қилиши мумкин.

Сурат манбаи: http://www.dieselstation.com/Jeep/Wrangler-Rubicon-Anniversary-Edition-2013/jeep-wrangler-rubicon-10th-anniversary-edition-2013-widescreen-wallpaper-ds16-i5166.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: