Оrient-Finans банки дивидендлар тўлашга 1,61 млрд сўм йўналтирди

Дата: 15:25, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Оrient-Finans Хусусий ёпиқ акционерлик тижорат банкининг акциядорлари 2014 йил январ-июни якунлари бўйича дивидендлар тўлашга 1,61 млрд сўм йўналтириш ҳақидаги қарорни тасдиқладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Битта акция учун дивиденд миқдори 91,51 минг сўмни ташкил қилди.

Банк акциядорлари заҳира жамғармасини тўлдириш учун 557, 981 млн сўм ажратдилар.

2014 йил биринчи ярим йиллиги бўйича фойданинг қолган қисми тақсимлангани йўқ.

$1=2367,4 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: