Осиё шахмат федерацияси ўзбекистонликларни мукофотлади

Дата: 17:18, 31-08-2016.

Тошкент. 31 август. ЎзТАГ – Осиё шахмат федерацияси томонидан мукофотланганлар орасида қатор ўзбекистонликлар ҳам бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клуби маълумотларига кўра, “3nd Annual Asian Chess Excellence Awards” мукофотлари лауреатлари орасида Шамсиддин Воҳидов (“Youth Player of the Year” (14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони) ва Рустам Қосимжоновлар (“Blitz Player of the Year” (блиц бўйича Йил ўйинчиси, блиц бўйича жаҳон чемпионатидаги биринчи осиёлик ўйинчи сифатида) бор.

Шунингдек, “Meritorious Service Award” номинациясида (Катта хизматлари учун) Ҳусан Турдиалиев “ФИДЕнинг ҳудуд президенти сифатида шахматга ҳиссаси, 20 йил давомида Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси ўринбосари сифатида, Гран-при ФИДЕ серияси уч турнири ва етти Осиё чемпионатларининг ташкилотчиси сифатида” мукофотланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: