Осиё ўйинлари: ўзбек курашчилари “олтин” ва “бронза” медалларга сазовор бўлдилар

Дата: 10:59, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Эркин кураш усталари Рашид Қурбонов ва Умиджон Исмоновлар Осиё ўйинлари медалларини қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Финал баҳсида Рашид Қурбонов 74 кггача бўлган вазн тоифасида Эронлик курашчи Иззатуллоҳ Акбаризаринколаи билан беллашди ва уни 3:1 ҳисобида енгган ҳолда Осиё чемпиони бўлди. Умиджон Исмонов эса 86 кггача бўлган вазн тоифасида Тожикистонлик спортчи Баҳодир Қодировни енгиб учинчи ўринни олди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: