Қозоқ-ўзбек товар айланмасининг ўсиши томонлар бир-бирларини яхши тушуна бошлаганликлари сабабли содир бўлмоқда – Каримов

Дата: 09:36, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Қозоқ-ўзбек товар айланмасининг ўсиши томонлар бир-бирларини яхши тушуна бошлаганликлари сабабли содир бўлмоқда, деб ҳисоблайди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, дея хабар қилди Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) сешанба куни.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасининг бунчалик тезкор ўсишини нима билан изоҳлаш мумкин? Суръатларни ўзингиз кўриб турибсиз: 2013 йилда 14%, 2014 йилнинг 9 ойида 25% ва ҳозирда 3 млрд доллардан ошди. Менинг шахсий фикримга кўра, бир-биримизни яхши тушуна бошладик. Бу биринчи ва жуда муҳим омил! ”, - деди И.Каримов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан музокаралардан сўнг сешанба куни.

“Балки бизнинг товар айланмамизни сустлаштириб турган қандайдир ички ва ташқи омиллар бўлгандир. Гап шундаки, агар халқаро муносабатларни тушунадиган ҳар қандай иқтисодчи Ўзбекистон иқтисодиётини Қозоғистон иқтисодиётига таққослайдиган бўлса, улар бир-бирларини такрорламаслигига гувоҳ бўлади. Қозоғистон иқтисодиёти таркиби ўзига хос, унда оғир саноат, собиқ СССР иқтисодиёти таркибини ташкил қилган тармоқлар ривожланган”, - деб қўшимча қилди у.

И. Каримов Қозоғистон ЯИМ кейинги йилларда камида йилига 5-6% ўсаётганлигини ҳам эслатди.

“Ўзбекистон ҳам ортда қолаётгани йўқ ва баъзи кўрсаткичлар бўйича собиқ СССР ва бутун жаҳонда жуда юқори ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Кейинги 10 йилда унинг ўсиши 8% кам бўлгани йўқ”, - деди у.

Икки мамлакат раҳбарлари қошида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Саноат мулкини муҳофаза қилиш ҳақидаги келишувга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ва Қозоғистон ва Ўзбекистон ТИВ ўртасидаги 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка доир дастур имзоланди.

Эслатиб ўтамизки, И.Каримов Қозоғистонга расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: