Парижда Ўзбекистонга бағишланган кўргазма очиш режалаштирилмоқда

Дата: 10:26, 26-06-2015.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Парижда Ўзбекистонга бағишланган кўргазма очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида яқинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Элс билан учрашувда сўз борди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар беришларича, кўргазмани ташкил қилиш ташаббуси француз томонига тегишли.

Бундан ташқари, суҳбат чоғида жорий йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги тадбирларга, жумладан вазирликлараро навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: