Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:40, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Пайшанба, 31 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: