Пайшанба куни Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши кузатилади
Тошкент. 8 январь. ЎзТАГ – Пайшанба, 9 январь куни Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Сурат манбаи: ntv.ru