Пойтахтдаги собиқ Бродвейда ўзбек совғаларининг кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

Дата: 14:16, 06-09-2018.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – 22-23 сентябрда Тошкентдаги собиқ Бродвейда (Сайилгоҳ) ўзбек совғаларининг биринчи кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, тадбир “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси, маданият вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, халқ таълими вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Ошпазлар уюшмаси ва Тошкент ҳокимияти (маъмурияти – ЎзТАГ) кўмагида ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, кўргазма-ярмарка ҳунармандлар ва халқ усталари, тайёрланаётган совға маҳсулотларининг сифатини оширишга йўналтирилган.

“Кўргазмани миллий кийим ва безаклар намойишлари, миллий спорт турлари бўйича намунавий чиқишлар, қўғирчоқ театрининг чиқиши, ўзбек миллий халқ мусиқасининг ижролари, миллий таомлар намойиши кабилар безайди”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://ok.ru/simurgtrev/topic/65985853014052

Янгилик билан ўртоқлашиш: