Пойтахтнинг Бектемир туманида саноатни ривожлантириш бўйича 115 лойиҳа амалга оширилди

Дата: 12:05, 13-11-2014.

Тошкент. 13 октябр. УзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимиятида Бектемир тумани ҳокими Сарвар Махаметов билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Учрашувда Бектемир тумани ҳокими Сарвар Махаметов туманда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, Бектемир туманидаги имконияти чекланган фуқароларни иш билан таъминлаш масалалари юзасидан олиб орилаётагн ишлар, туман бозорларидаги шароитлар, Фарғона водийси вилоятларига қатновчи лицензияли таксилар фаолиятининг тартибга солиниши режалари ва бошқалар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ҳоким Роҳат кўли яқинидаги сунъий ҳовуз ўрнида тикланиши мўлжалланаётган мажмуа тўғрисида ҳам сўзлаб берди”, – деб қайд этилади пойхат ҳокимияти матбуот хизмати хабарида.

Унинг сўзларига кўра, 2014 йилда туманда саноатни ривожлантиришга доир 164 лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, 2014 йилнинг 9 ойида ушбу йўналишда 115 лойиҳа амалга оширилиб бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: