Путин Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича қонунни имзолади

Дата: 16:32, 06-12-2017.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – 5 декабрда РФ президенти Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича битимни ратификация қилишни кўзда тутувчи қонунни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Россия президенти сайтида жойлаштирилган.

Хусусан, ҳужжат билан Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий ёллаш ва жалб этиш тартиби белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, Россияда ишлашни истаган Ўзбекистон фуқаролари комплекс равишда тайёрланади. Жумладан, бу юқумли касалликларни аниқлаш бўйича тиббий текширувни ҳам ичига олади. 

Ўз навбатида, Россия меҳнат муҳожирларини санитар-гигиеник ва бошқа меъёрларга мос келувчи яшаш жойлари билан таъминлаш, иш жойларида меҳнат ва техника хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олади, шунингдек, РФ қонунчилиги билан кўзда тутилган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган маош тўлашни кафолатлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: