РФ Ўзбекистондаги элчихонаси Россия Давлат думаси сайлови учун сайлов участкалари ташкил қилади

Дата: 22:37, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – РФ Ўзбекистондаги элчихонаси Россия Давлат думаси сайлови учун Ўзбекистонда сайлов участкалари ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2016 йилнинг 18 сентябрида Россия Федерацияси Федерал мажлиси Давлат думасига сайлов бўлиб ўтади. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида уч сайлов участкаси ташкил этилади. Улар Тошкентда (Нукус кўчаси, 83, элчихона биноси), Фарғона (манзили аниқлаштирилмоқда) ва Навоий шаҳарларида (манзили аниқлаштирилмоқда) жойлашади”, - дейилади россия дипвакиллигининг ОАВ учун чиқарган хабарида.
Бўлажак сайловларга доир батафсил маълумотларни Россия МСК ва РФ Ўзбекистондаги элчихонаси сайтларидан олиш мумкин.
“Россия Федерациясининг 18 ёш ва ундан катта бўлган фуқароларини 2016 йил 18 сентябрда сайловларда қатнашишга таклиф қиламиз”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: