Россия 17 йил олдин содир этилган қотилликда гумонланувчини Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Дата: 17:54, 18-10-2019.

Тошкент. 18 октябрь. ЎзТАГ – Россия 17 йил олдин содир этилган қотилликда гумонланувчи Ўзбекистонга экстрадиция қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг ваколатли органларига ушбу давлат фуқароси Александр Максумов топширилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қотиллик)да назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда эди. 2002 йилда Максумов Тошкент шаҳри ҳудудида маҳаллий аҳоли хонадонига кириб, уни ўлдирган", - дейилади Москва вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, жиноят содир этилгандан сўнг, Максумов Россия ҳудудида яширинган. 2019 йил февраль ойида Шаховская шаҳар округида ҳибсга олинган.

"Москва вилояти прокуратураси Максумовга нисбатан экстрадиция текширувини ўтказди. Материаллар Россия бош прокуратурасига юборилди", – дейилади хабарда.

Айни пайтда Россия Бош прокуратураси қарори билан Максумов Ўзбекистон томонга жиноий жавобгарликка тортиш учун берилган.

 

Сурат манбаи: avesta.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: