Россия - Саудия Арабистони: камдан-кам одам қизиқарли футбол кутяпти

Дата: 11:18, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Россия ва Саудия Арабистони термалари ўртасидаги “Лужники”да бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинидан камдан-кам одам қизиқарли футболни кутмоқда.

Кўп эҳтимоли билан, бу “камдан-кам одам”лар тахминан 90% ташкил қилади. Қолган 10% “мўъжиза”, “кутилмаганда”, “агар” каби ишончли эҳтимолларга қолдирамиз...

Икки терма жамоаларнинг таркиби, саралаш ва ўртоқлик учрашувларидаги ўйинлари сифати ҳам пессимизм туғдиради. На Россия, на Саудия Арабистони термасини замонавий футбол ва қизиқарли ўйин кўрсатиши мумкин бўлган ўрта даражадан юқори жамоалар сирасига қўшиш мумкин эмас.

Келинг, мисолларга ўтайлик. Масалан, тан олиш керакки, россияликлар дарвозабони Игорь Акинфеев ўзининг энг яхши давридан ўтиб бўлди, ҳатто имконият бўлганида ҳам кучли европа жамоаларида ўйнаш учун кетмади. Дарвозанинг бевосита олдида ёмон эмас, лекин чиқишда ошкора нўноқ.

Қизиғи шундаки, россияликлар хужумида Федор Смолов ва Артем Дзюбалар ўйнашади. Бу бир томондан, бош тренер Станислав Черчесовда хужумчилар танлашда умуман танлаш имконияти йўқлигидан далолат берса, иккинчи томондан яратувчилик ишининг катта қисмини яримҳимояга яхши кунидан топширмаганини кўрсатади.

Энди ўша ўрта линия ҳақида.

Дзагоев, Жирков ва Самедовлар ёши ва россия ички чемпионати доирасида такомиллашувга рағбат йўқлиги сабабли тезлик ва чаққонлигини йўқотиб бўлган. Шу сабабли улар тезкор хужум ташкил этиб, мудофаани кесиб ўтувчи чиқишларни фақат онда сонда яратишга қодирлар. Лекин россия термасида умид уйғотаётган Головин, ака-ука Миранчуклар, Зобнин, Ерохин, Газинский ва Кузяевлар бор дейишса, бир нима дея олмайман. Тўғри, улар бор, лекин уларнинг кўпчилиги ҳали “хом” футболчилар, “пишиш”и учун эса рақобат муҳитига тушиши керак. Чекловлари, катта маошлари ва рағбатнинг тўлиқ йўқлиги билан характерланувчи анча кучсиз россия чемпионатида фақат Головин баъзи умид учқунларини уйғотмоқда, қолганлар эса, тахминларга кўра, вазиятга кўниб, ўсишдан тўхтаб бўлган.

Жисмоний тайёргарлик бўйича ҳам катта хавотирлар бор. Россияликлар бутун ўйин давомида юқори суръатни ушлаб туришга ўрганмаган ва вақти вақти билан яхши ўйнаши мумкин холос. 10-15 дақиқага “ёниши” мумкин, лекин кейин концентрацияни йўқотиши ва майдонда пиёда кезиши мумкин.

Лекин энг ачинарлиси, ҳимояга суперветеран Сергей Игнашевич қайтарилган. Термага унинг тажрибаси ва майдонда позицияни тўғри танлаши керак. Яъни, хулоса шуки, ёш ҳимоячилардан ҳеч бири бу сифатларга эга эмас. Черчесов мисрлик Муҳаммад Салоҳни тўлиқ ёпишга қодир бўлган ҳимоячини бир неча ҳафта ичида тайёрлашини гапирганда бу фақат киноявий табассумни туғдириши мумкин эди. Тўғри, Марио Фернандес хужумда ёмон эмас, лекин ҳимояда унча эмас. Ҳатто ҳимоядаги ушбу барқарор бўлмаган ўйини билан ҳам у жамоадаги ўз шерикларидан яхшироқ кўринади.

Мана энди Россия термасининг бош тренери Станислав Черчесовнинг олдида турган муаммонинг жиддийлигини тасаввур қилиб кўринг.

Саудия Арабистони термасининг таркибини ҳам кучли дейиш қийин. Фақат яримҳимоячилар Яхё аш-Шехри, Салим ал-Давсари ва хужумчи Фахад ал-Мувалладлар унча кучла бўлмаган испан клубларида ўйнайдилар. Яқин Шарқ клубларида ўйнайдиган бошқа ўйинчилар ҳақида бир нарса дейиш қийин.

Саудияликларнинг турниргача ўтказган ўйинларидан келиб чиқиб, битта характерли жиҳатни айтаб ўтиш керак – жамоа тезкор эмас, ўйинчиларнинг дриблинги бундан яхшироқ бўлиши мумкин эди, ўйиннинг аниқ схемаси кўринмайди.

Демак, бугунги ўйинда ўйин сифати бўйича нафақат Бразилия, Испания ёки Германия каби етакчи термалар, балки Япония, Жанубий Корея ва Даниядан ҳам сезиларли даражада қуйи бўлган икки жамоалар учрашади. Ачинарли, лекин ҳақиқат...

Сурат манбаи: https://www.gazeta.ru/sport/news/2018/02/15/n_11172727.shtml

Янгилик билан ўртоқлашиш: