Россия ва Ўзбекистон мева-сабзовот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича музокараларни бошладилар

Дата: 15:13, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистондан Россияга мева-сабзовот маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни ташкил қилиш ва кўпайтиришни такомиллаштириш бўйича иккитомонлама музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россия делегациясига Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Божхона иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик Департаменти директори Александр Цибульский раҳбарлик қилди. Музокаралар доирасида қатор учрашувлар бўлиб ўтди, уларда етказиб берувчилар ва салоҳиятли истеъмолчиларнинг шартлари, ўзбек экспортчи компанияларининг тижорат таклифлари, шунингдек, Новосибирск вилояти делегациясининг Ўзбекистонга уруғлик картошка етказиб бериш бўйича таклифлари кўриб чиқилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: