Россия Ўзбекистонга кетаётган юкларни ўтказмади

Дата: 22:34, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Россельхознадзор Латвиядан Ўзбекистонга жўнатилган юкни ўтказмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВ асосланган ҳолда.

РИА Новости Россельхознадзорнинг Твер ва Псков вилоятлари бўлинмаларига асосланган ҳолда 650 тонна француз ва голланд уруғли картошкаси Ўзбекистонга хужжатлари нотўғри бўлган ҳолда олиб кетилаётганлигини маълум қилди.

“Россельхознадзорнинг Твер ва Псков вилоятлари бўлинмалари мутахассислари “Себеж” кўптомонлама темир йўл пунктида Голландия ва Францияда етиштирилган 650 тонна уруғли картошка транзитини таъқиқладилар”, - дейилади хабарда.

Бунга сабаб қилиб Латвиядан юк учун берилган реэкспорт сертификатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги бўлгани кўрсатилмоқда.

Россельхознадзор хабарида айтилишича, хусусан, хужжатларда картошка олиб келинаётган мамлакатларнинг улушлари кўрсатилмаган бўлган. Натижада “Божхона иттифоқи божхона чегараларида карантин фитосанитар назорати тартиби тўғрисидаги низом”нинг бир банди бузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: