Россияда ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди

Дата: 17:18, 07-09-2019.

Тошкент. 7 сентябрь. ЎзТАГ – Россияда йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, 2019 йил 5 сентябрь куни Россиянинг Рязань вилояти Михайловский тумани ҳудудида М-5 (Р22 «Каспий») трассасида микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ш.Ю. йўл транспорти ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, 7 нафар юртдошимиз турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Улардан бири реанимацияда, унинг соғлиғи ўртача даражада оғир. Жабрланганларнинг қолганларининг соғлигига хавф остида эмас", – дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, айни пайтда элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олди, маҳаллий ҳокимият ва шифокорлар билан алоқа ўрнатди ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ватандошнинг жасадини ўз ватанига жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилади.

Сурат манбаи: ic24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: