Россияда ўзбек автомобилларининг сотувлари 230% ошиб кетди

Дата: 17:30, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январи якунлари бўйича Ravon ўзбек автомобилларининг Россиядаги сотувлари 230% ошиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнеси уюшмаси (АЕБ) Автоишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Кўрсатилган муддатда Россия бозорида 2017 йил январдаги 445 ўрнига GM-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқилган 1470 машина сотилган (+230%). Ўзбек маркаси ушбу кўрсаткич билан россия бозорида энг кўп сотилаётган автомашиналар рўйхатида 17-ўринни эгаллади.

Хусусан, Ravon сотувлар ҳажми бўйича Datsun, Lexus, Lifan, Audi ва Subaru маркаларидан ўзиб кетди ҳамда Mitsubishi, Mazda, BMW, УАЗ ва Chevroletдан бироз ортда қолди.

2018 йил январда Лада, Kia ва Hyundai сотувлар етакчиси бўлишди.

Эслатиб ўтамизки, GM-Uzbekistanнинг Асакадаги заводида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар Россия бозорида Ravon бренди остида сотилади. 2017 йил якунлари бўйича РФда ушбу бренд остида 12978 автомобиллар сотилган.


Сурат манбаи: https://gs.fm/news/20180202/6803301.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: