Россотрудничество раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дата: 11:00, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Россотрудничество – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича федерал агентлик раҳбари Любовь Глебова Ўзбекистонга бир кунлик ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентлик ваколатхонасидан маълум қилишларича, Л.Глебова ташрифи давомида “Лукойл” АЖ ва “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси (МХК) ҳамда Тошкентдаги И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университетининг (РДНГУ) Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси нефтгаз саноати корхоналари учун персонал тайёрлаш” мувзусига бағишланган халқаро конференцияда қатнашди.

Шунингдек, ташриф давомида Л.Глебова Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси В.Тюрденев, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Г.Саидова, Россотрудничествонинг ушбу мамлакатдаги раҳбари В.Шулика, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университетининг Тошкент шаҳар филиали директори И.Сайдаҳмедов, “Лукойл” компанияси вице-президенти А.Москаленко, “Газпром” ширкатининг Ўзбекистондаги вакиллари, Ўзбекистондаги етакчи рус тили мутахассислари ва бошқалар билан учрашди.

Россия Фан ва маданият марказида Россотрудничество раҳбарининг қисқа муддатли ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Россотрудничество ташкил этилганлигининг 90 йиллик юбилейи ҳақида ҳам гап кетди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: